Бешариқ тумани ҳудудида профилактик тадбирлар
Тунги гуруҳга жалб қилинган ходимлар томонидан тунги вақтларда бемақсад юрган 12 нафар шахслар аниқланиб, ушбу фуқароларни шахсига ойдинлик киритилди.Шулардан 7 нафари спиртли ичимлик истеъмол қилган, 2 нафари жиноят содир этишга мойил, 3 нафари бемақсад юрганлар бўлиб, улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Тунги хизмат давомида жами 12 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди, шундан, 7 та спиртли ичимлик истеъмол қилиш, 5 та бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар. Шунингдек, фуқароларга автомашина, велосипедларни, чорва ҳайвонлари ва бошқа буюмларини назоратсиз қолдирмасликлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳудуддаги ўқув муассасалари, савдо дўконлари ва ташкилот қоровулларини хизмати текширилиб , ҳушёр бўлишликлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Тадбир давомида жами 131 та объектлар яъни, 37 та умумий овқатланиш шохобчалари, 17 та кўнгилочар масканлар, 37 та мактаб ва болалар боғчалари иситиш тизимлари ҳамда 40 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари текширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати