Тадбирга туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари, жамоатчилик вакиллари мутасадди ташкилотлар ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этди. Самандарак МФЙда мавжуд 28 та объектлар тўлиқ текширилиб, корхона ташкилот қоровуллари ҳушёрликка чақирилди. Қоракўл МФЙда ЙПХ, ППХ ва Миллий гвардия ходимлар томонидан назорат рейдлар ўтказилиб, автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди, қоидабузарлик содир қилган фуқароларга нисбатан 12 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Пробация ҳисобида турувчи озодликдан чеклаш жазосини ўтаб келаётган назоратдаги шахсларнинг 18 нафари суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилиб келаётганликлари текширилганда, Пахтаобод МФЙда яшовчи назоратдаги шахс яшаш хонадонида йўқлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди. Туман ҳудудида фуқаролик рўйхатидан ўтмаган ва яшаб келаётган фуқаролар бўйича ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан текзор-профилактик ишловлар ўтказилди. Шунингдек жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб майда безорилик содир қилган фуқаролар туман марказида ташкил этилган ҳушёрхонага жойлаштирилди. Фуқаролар томонидан ўзларининг автомототранспорт воситаларини назоратсиз ҳолда қолдирмасликлари тушунтирилди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати