28 Июн 2022 йил 253

Трикотаж матоларини 63 000 000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни бермади

Учкўприк тумани. М.О исмли фуқаро ИИБ га мурожаат қилиб, унда Қ.А исмли шахс унинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган трикотаж матоларини 63.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини бир хафта муддатда беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган матоларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигин билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Бувайда туманида яшовчи Қ.А исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар,фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech