Учкўприк туманида трактор эҳтиёт қисмларини сотиб олмоқчи бўлган шахс фирибгарга алданди
Учкўприк тумани.Фуқаро Ш.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг июнь ойнинг охирларида номаълум шахс ўзини рақамидан Telegramm тармоғи орқали гуруҳига “Совун” номли трактор эҳтиёт қисмларини сотилиши ҳақида реклама қилганлиги сабабли ушбу эҳтиёт қисмларини сотиб олиш учун 1.040.000 сўм пулни номаълум шахсни пластик картасига ташлаб бериб, ҳозирги кунга қадар эҳтиёт қисмларини ололмаётганлиги маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати