Тошлоқ туманида хонадонида “заҳри қотил” сақлаган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани.2022 йилнинг 14 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фароғат маҳалласида яшовчи Б.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон тандирхонасида бир литрли шиша идишга солинган ва қуритилган ҳолдаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси қонунга хилоф равишда сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати