26 Январ 2023 йил
413
Тошлоқ туманида хонадонида “марихуана сақлаган шахс қўлга тушди
Тошлоқ тумани. 2023 йилнинг 16 январь куни, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Сўкчилик маҳалла ҳудудида яшовчи А.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида ‘‘кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати