17 Сентябр 2022 йил 370

Тошлоқ туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс фош бўлди

Тошлоқ тумани. Навоий кўчасида яшовчи Р.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 май куни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган нархи 200 АҚШ долларли “Samsung” русумли телевизорини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech