Тошлоқ туманида “хонадондан “Artel” русумли телевизорни ўғирлаган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани. Юқориқишлоқ маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро С.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 апрель куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон болалар ётоқхонасидан нархи 1.500.000 сўмлик “Artel” русумли телевизорини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни П.Ғ содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати