Тошлоқ туманида талончилар қўлга олинди
Тошлоқ тумани. Жорий йилнинг 21 январь куни соат 15:00 ларда Д.М. ва вояга етмаган Қ.М.лар бир гуруҳ бўлиб, “Spark” русумли автомашинада З.С бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинани Заркент МФЙ ҳудудида тўхтатиб, уни уриб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, нархи 500.000 сўмлик “TECNO” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Д.М. ва вояга етмаган Қ.М.ларга Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.М.га нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати