23 Июн 2023 йил 216

Тошлоқ туманида вояга етмаган шахслар автомашина салонидан телефон аппаратини ўғирлади

Тошлоқ тумани. Жарқишлоқ маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро М.Ў ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 29 май куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Nexia” русумли автомашинаси салонидан нархи 1.200.000 сўмлик “Huawei 5” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ф.И ва Х.И.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech