Тошлоқ туманида телефон аппарати ва пулларни ўғирлаган аёл аниқланди
Тошлоқ тумани. К.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 17 декабрь куни номаълум шахс иш жойи Шодлик маҳалла ҳудудида кўп тармокли марказий поликлиникасини кийим алмаштириш хонасида қаровсиз қолган нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung J-2” русумли телефонини ва ғилофида бўлган 200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганнини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни У.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати