22 Март 2023 йил 380

Тошлоқ туманида талончилик содир қилган эркак ва аёлга жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани. 2023 йилнинг 17 март куни Тошховуз маҳалла ҳудудида яшовчи С.Ш ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, жиноий шериги М.М исмли аёл билан гуруҳ бўлиб, Шодлик маҳалла ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш ошхонаси олдида Х.Ш исмли қизни ҳаёти ёки соғлигига хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, сумкасида бўлган 242.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech