Тошлоқ туманида совун ишлаб чиқариш ускунасини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани. Жорий йилнинг 27 март куни фуқаро А.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган совун ишлаб чиқариш ускунасини 12.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни бир ой муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган совун ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати