6 Январ 2023 йил 434

Тошлоқ туманида синф хонасидан телефон аппаратини ўғирлаган вояга етмаган қизга жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани. А.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 13 декабрь куни номаълум шахс Янгийул маҳалла ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабининг синф хонасида қаровсиз қолдирилган нархи 1.600.000 сўмлик “Redmi 6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни 2005 й.т. У.М исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech