22 Октябр 2021 йил 359

Қўшни республикадаги олий таълим муассасида таҳсил олаётган ўғлини ўқишини кўчиртирмоқчи бўлган аёл фирибгарга алданди

Тошлоқ тумани. 16 октябрь куни М.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йил сентябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб уни ўғлини қўшни республикасининг Олий таълим муассасаларини бирида ўқишидан хабар топиб унга ўғлини ўқишини Ўзбекистон Республикасига кўчириб беришини айтиб, ундан жами 550 АҚШ долларини олиб, берган ваъдаси бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech