2 Декабр 2021 йил 637

Тошлоқ туманида қиморхона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

23 ноябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фурқат МФЙ ҳудудида яшовчи Э.А Тошлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган кинотеатри биносининг 1-қаватида фуқароларга қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган лотто ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech