31 Январ 2023 йил 441

Тошлоқ туманида қимор ўйини ташкил қилган шахс қўлга тушди

Тошлоқ тумани. 2023 йил 19 январь куни Тошлоқ туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон маҳалла ҳудудида яшовчи Ҳ.Ғ ўзини яшаш хонадонида танишларига қимор ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил қилганлиги аниқланган ва улардан 1.415.000 сум пуллар ва ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ҳ.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech