Тошлоқ туманида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани.2022 йилнинг 14 октябрь куни Тошлоқ туман ИИБ ҲПБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қуйи-Яккатут маҳалласи ҳудудида яшовчи М.О яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ётоқхонасида бўлган эркаклар спортивкаси чўнтагидан қоғоз бўлагига ўралган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати