6 Феврал 2023 йил
644
Тошлоқ туманида “марихуана” сақлаган шахс қўлга тушди
Тошлоқ тумани. 2023 йилнинг 27 январь куни туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта-кўча маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Э.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон омборхонасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати