19 Октябр 2021 йил 523

Тошлоқ туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Тошлоқ тумани.11 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Қумариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Э.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, хонадонинг том қисмида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда сақлаш) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech