26 Октябр 2022 йил 416

Тошлоқ туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс қўлга тушди

Тошлоқ тумани.2022 йил 11 октябр куни туман ИИБ ЖҚБ, ЖХХ профилактика ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Р.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда эгнидаги трикосининг чўнтагидан “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech