30 Август 2021 йил 525

Тошлоқ туманида маккажўхори маҳсулотларини пуллари берилмади

Тошлоқ тумани. 02 август куни Заркент МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда июнь ойи бошларида номаълум шахс яшаш уйида бўлган маккажўхори маҳсулотларини сотишидан хабар топиб, ундан жами 265 кг маккажўхори маҳсулотларини 1.060.000 сўмга келишиб сотиб олиб, пулларини ўнг кун муддат ичида беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган маккажўхори маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғ.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech