7 Сентябр 2021 йил 459

Тошлоқ туманида “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Тошлоқ тумани. 26 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Юқориқишлоқ МФЙ ҳудудида яшовчи Ж.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 21 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech