10 Январ 2023 йил 462

Тошлоқ туманида ижтимоий тармоқда фуқаронинг эълон берганидан фойдаланиб, пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани. Фуқаро А.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 30 сентябрь куни номаълум шахс телеграмм канали орқали лифт устаси кераклиги учун эьлон берилганидан фойдаланиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картаси махфий коди ва паролини қўлга киритиб, картаси ҳисобида бўлган жами 10.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.А содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech