Тошлоқ туманида фуқароларга хўроз уриштириб, қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган шахс қўлга тушди
Тошлоқ тумани. 2023 йилнинг 02 март куни 1978 й.т. Хонариқ маҳалла ҳудудида яшовчи У.И яшаш хонадонида танишлари ва бошқаларга хўроз ўйинини ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланиб, 1.490.000 сўм пуллар ва 2 дона хўрозлар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан У.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати