Тошлоқ туманида фуқарога цемент маҳсулоти олиб беришни ваъда қилиб, алдаб 7.000 АҚШ доллар пулларни қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани. 2021 йилнинг 02 декабрь куни Д.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 27 август куни номаълум шахс ишончига кириб, цемент маҳсулоти олиб беришини айтиб, 7.000 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Т содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати