Тошлоқ туманида фуқарога банкдан олган кредитини тўлаб қўйишни айтиб алдаб пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани. 15 октябрь куни фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг март ойида номаълум шахс унинг ишончига кириб, банкдан олган кредит тўловини тўлаб қўйишини айтиб, 9.700.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати