6 Октябр 2022 йил
587
Тошлоқ туманида бахмал маҳсулотларни сотиб олиб пулларини бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани.2019 йилнинг июль ойида З.А таниши Қ.Р.дан пулини бир ойда беришини айтиб жами 111.117 АҚШ долларлик 35.294 метр бахмал маҳсулотларини олиб, бахмал маҳсулотларини бошқа шахсларга сотиб юбориб фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати