Тошлоқ туманида 2.200.000 сўмлик “Smart” русумли телевизорини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Тошлоқ тумани. Гузарбоши маҳалла ҳудудида яшовчи К.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 апрель куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган нархи 2.200.000 сўмлик “Smart” русумли телевизорини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро П.Ғ содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати