9 Ноябр 2021 йил 377

Тошлоқ туманида 16 бош чорва молларни алдаб қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Тошлоқ тумани. 2 ноябрь куни Қ.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 16 бош қорамолларини 20.300 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини 1 ой муддат ичида беришни айтиб, чорва молларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган молларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech