Тошлоқ туманида 15 туп “каннабис” ўсимликларини етиштирган шахс қўлга тушди
Тошлоқ тумани.2022 йилнинг 25 июнь куни туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хотинқуми маҳалла ҳудудида яшовчи Р.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 15 туп “каннабис” гиёҳванлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати