3 Октябр 2022 йил 203

Тошлоқ туманида 14 бош қўйлар ва телефон аппаратини сотиб олиб, алдаб пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Тошлоқ тумани.2022 февраль ойининг бошларида П.Ж таниши О.А.ни ишончига кириб пулини бир ҳафтада бериши айтиб, 14 бош қўйларини 2.100 АҚШ доллари ҳамда телефон аппаратини 2.500.000 сўмга сотиб олиб, 14 бош қўйларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўзини шахсий ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech