Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлимида уч авлод учрашуви ташкил этилди
Ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган ёш ходимларнинг соҳага йўналтириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ватанига ва ҳалқига садоқат руҳида, ўз бурчига фидойилик билан ёндоша оладиган чинакам ватан ўғлонлари сифатида тарбиялаш каби эзгу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган тадбирга соҳанинг бир гуруҳ тажрибали фахрийлари таклиф этилдилар.
Шунингдек, анжуманда ИИБ раҳбарияти, соҳавий раҳбарлари, ёш ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида, сўз олганлар ходимларга ички ишлар органларининг бугунги кундаги нуфузи, тизимни ривожланиши учун яратилаётган имкониятлар, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий сайи-ҳаракатлардан самарали фойдаланишлари ва қадрлашлари борасида гапириб, ўзларининг машаққатли хизматида дуч келган қийинчиликлари ва тажрибаларини мисол тариқасида келтирдилар.
Ота-оналар фарзандларини ватанга хизмат қилишларида ҳамиша кўмакдош бўлиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишларида раҳбарият билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.
Мазкур тадбрларларнинг ўтказилиши ёш ходимлар қалбида ўз бурчига масъулият билан ёндошиши, ватанига ва халққа садоқат билан хизмат қиладиган ички ишлар органларининг чинакам ўғлонлари шаклланишига хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати