25 Август 2023 йил 972

Тошлоқ тумани Бойқовул маҳалласида яшовчи фуқаронинг вилоят ИИБ га йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 август куни фуқаро А.У. 102 рақамига мурожаат қилиб, унда бир кун аввал яшаш хонадонидаги молхонаси ёниб кетганлиги, маҳалла гузаридаги видео кузатув камерасига номаълум шахс тасвири тушиб қолганлиги, мазкур ҳолатни мутасадди ходимлар келиб текширишини сўраган.

Мазкур мурожаат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида кузатув камераси хотираси кўздан кечирилганида, ёнғин бўлишидан аввал бир нафар номаълум эркак тасвири тушиб қолганлиги аниқланган. Лекин тасвир сифати яхши бўлмаганлиги сабабли унинг шахсини аниқлашни имкони бўлмаган.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими хулосасида фуқаро А.У.нинг яшаш уйидаги ёнғинга электр токи симининг қисқа туташуви сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Шу сабабли тўпланган ҳужжатлар Тошлоқ тумани ФВБга юборилган.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, юқоридаги ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech