4 Май 2023 йил 298

Тошлоқ туман ички ишлар бўлимида вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилди

Ички ишлар вазирининг 2023 йилнинг 11 апрель кунги 100-сонли фармойишига асосан ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!" шиори остида "Маънавият ойлиги"ни ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида Тошлоқ тумани ички ишлар бўлимида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов, туман ИИБ бошлиғининиг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Мўйдинжон Деҳқонов ҳамда туман ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги капитан Халимжон Рахмоновлар иштирок этиб, мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Тадбирда сўз олганлар соҳа ходимларининг маънавий-маърифий салоҳияти, дунёқараши, сиёсий онги, маънавий қиёфасини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик, ғурур-ифтихор, касбга садоқат ва юқори масъулият ҳислатлари мустаҳкамлаш, коррупция ва салбий иллатларга йўл қўймаслик борасида маслаҳат ва тавсиялар беришди.

Тажрибали фахрийларнинг ҳаётий тажрибалари ва айтган ўгитлари ёш ходимларнинг билимини яна мустаҳкамлашда муҳим омил бўлди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech