Тошлоқ туманида ўғирликни касб қилган шахс фош бўлди
Тошлоқ тумани. 18 июль куни Ахшак МФЙ ҳудудида яшовчи Ю.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 июль кунидан 18 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб ошхонасида бўлган нарҳи 2.300.000 сўмлик “Royson” номли телевизори, 650.000 сўмлик “Mi-4X” русумли уяли телефон аппарати ва 60.000 сўмлик электр чойнаги жами 3.010.000 сўмлик буюмларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати