17 Июн 2022 йил 428

Тошлоқ туманида пластик картадан пул ўғирлаган шахс фош бўлди

Тошлоқ тумани.М.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 май куни номаълум шахс унга тегишли банк томонидан берилган пластик картасига рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 3.400.000 сўм пулини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ҳ.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech