10 Август 2021 йил 529

Тошлоқ туманида “Кобалт” автомашинасини сотиб олиб, пулларини қайтариб беришини ваъда қилиб алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Тошлоқ тумани. 04 август куни фуқаро Қ.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг март ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Кобалт” русумли автомашинасини 10.600 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларни олти ой муддат ичида олиб келиб беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech