28 Феврал 2023 йил 651

Тошлоқ туманида қимор ўйини ташкил қилган шахс қўлга тушди

Тошлоқ тумани. 19 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, Пиёзчилик маҳалла ҳудудида яшовчи Ғ.А қонунга хилоф равишда яшаш хонадонида танишлари В.Ш., О.Ф., Қ.Б., У.Х ва Қ.О.ларга таваккалчиликка асосанланган қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 2.034.000 сўм пуллар ва ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ғ.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech