Томорқасида 100 туп кўкнори парваришлаётган шахс фош этилди
Ўзбекистон тумани. 16 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўрта қишлоқ МФЙда яшовчи Х.И. нинг томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, 4 кв.м ер майдонида жами 100 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, текшириб кўришлик учун ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати