5 Май 2023 йил 374

Томорқасида кўкнори гиёҳвандлик моддaларини парваришлаб келаётган аёл аниқланди

Бағдод тумани. 2023 йил 25 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбири давомида, Дўрмонча маҳалла ҳудудида яшовчи К.Б исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 17 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech