30 Май 2022 йил 397

Тилла тaқинчоқ ва пул ўғирлаган шахс фош этилди

Қўқон шаҳри. В.М исмли Фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш хонадонига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги жавондан нархи 34 000 000 сўмлик тилла тақинчоқлар, 1 500 АҚШ доллари ва 16 000 000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойдан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи К.А. исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзида эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech