20 Апрел 2022 йил 400

Тилла тақинчоқ ўғирлаган шахслар фош этилди

Қўқон шаҳри. 6 январь фуқаро А.Н ИИБга мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс А.Навоий мавзесидаги яшаш хонадонига калит танлаш йўли билан, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидан нархи 3.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Туркистон кўчасида яшовчи М.О ҳамда Фурқат кўчасида яшовчи К.А.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech