2 Апрел 2024 йил 3085

Фарғона тумани ҳудудида тезкор ва криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

Фарғона тумани ҳудудида тезкор ва криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказиш мақсадида туман ИИБда тадбирга жалб қилинган шахсий таркиб ва соҳавий хизмат ходимларига раҳбарият томонидан хизмат олди йўриқнома ўтказилди.

Тадбир давомида профилактика инспекторлари томонидан 84 нафар тоифадаги шахслар яъни муқаддам судланган, профилактик ҳисобда ва пробация ҳисобида турган, гиёҳвандлик ва спиртли ичимликка ружу қўйганлар, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга ёшлар, ов қуролига эга бўлган шахслар, ва шаърий никоҳда яшовчи оилалар билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Тадбир давомида профилактика инспекторлари туман ҳудудида фирибгарлик, ўғирлик ва кибер усулдаги жиноятларни олдини олиш бўйича савдо объектлари, фуқаролар гавжум тўпланадиган жойлар, автошоҳбекатларда буклетлар тарқатиб тарғибот ишлари олиб боришиб, видеокузатув камераларини ўрнатиш юзасидан тушунтиришлар олиб боришди.

Кунлик амалга оширилган ишлар давомида 3 нафар ёнида ўткир тиғли жисмларни очиқ ҳолда олиб юрган фуқароларга МЖтКнинг 185 прим 2-модда 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўришлик учун ЖИБ туман судига юборилди ҳамда 85 нафар фуқарога содир этган ҳуқуқбузарлиги учун МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Text to speech