26 Феврал 2022 йил
1031
Тезкор хабар
Интернет ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси ИИВ дала ўқув формасини кийган ҳолда ноўрин хатти-ҳаракатлар қилган фуқаронинг видеотасвири тарқалди
Ушбу ҳолат юзасидан ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Олтиариқ тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу видеотасвирдаги шахс Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи А.А эканлиги аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2091-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатларни тегишлилиги бўйича суд органига юбориш чораси кўрилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати