Бағдод тумани ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар давомида амалга оширилган ишлар
Туман Қирқволида МФЙ ҳудудида ўтказилган махсус-профилактик тадбирга ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари, жамоатчилик вакиллари, мутасадди ташкилотлар ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари қатнашди.
Қиқволида МФЙда мавжуд 27 та объектлар тўлиқ текширилди, шундан текширилган объектларнинг 2 таси корхона-ташкилотлар ҳамда 15 таси бошқа объектларни ташкил этди. Шунингдек, 10 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ўрганилди:
Тунги тадбири давомида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 25 нафар шахслар билан текзор-профилактик ишловлар ўтказди.
Тадбир давомида 1 нафар спиртли ичимликка ружу қуйган шахслар, 1 нафар руҳий касалликка чалинган шахслар ўрганилди. Маст ҳолда юрган бир нафар фуқаро ҳушёрхонага жойлаштирилди.
Бағдод тумани Ўзбекистон МФЙ тунги рейд тадбирига ЙПХ, ППХ ва Миллий гвардия ходимлар томонидан назорат рейдлар ўтказилиб, 30 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди, қоидабузарлик содир қилган фуқароларга нисбатан 12 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати