11 Март 2023 йил 204

Терговдан яширинган 2 нафар шахс қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.Ш.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Ж.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech