4 Феврал 2023 йил
391
Терговдан яширинган эркак ва аёл қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёхвандликка қарши курашиш бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.Б.ни қўлга олишди.
Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисмида (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Э.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати