26 Октябр 2022 йил 742

Тергов соҳаси фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

25 октябрь – Ички ишлар органлири ходимлари куни муносабати билан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тергов соҳасида узоқ йил ишлаб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар холидан хабар олинди.

Жумладан, Фарғона шаҳарда истиқомат қилувчи истеъфодаги полковник Алибек Ёқубов, подполковник Алишер Ирисов, Олтиариқ туманида яшовчи истеъфодаги подполковниклар Қаҳрамон Мамажонов ҳамда Султонали Тошпўлатов, Риштон туманида яшовчи истеъфодаги подполковник Нурмат Ҳусанов, Бағдод туманида яшовчи истеъфодаги полковник Раҳмонжон Алихонов, Бувайда туманида яшовчи истеъфодаги подполковник Раҳматилло Жўраевларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга Вазирлик ва бошқарма раҳбариятининг самимий тилаклари етказилди. Шунингдек, қимматбаҳо байрам совғалар ҳам топширилди.

Мазкур хайрли ишлар давом эттирилган ҳолда тергов соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиқиб, ҳозирда вафот этган, майор Абдруаҳим Эрашев ва Абдуваҳоб Дадабоевнинг оила аъзоларидан ҳам хабар олиниб, ўтганларнинг порлоқ руҳи ёд этилди.

Бу каби эҳтиром тадбирлар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: