12 Апрел 2022 йил 478

Темир дарвоза ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри.Фуқаро А.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Саноат кўчасида жойлашаган рақамсиз уйини кириш қисмига ўрнатилган нархи 2.000.000 сўмлик темир дарвозасини ўғирлаб, кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech